%0 Journal Article %A Гулноз, Сатторова %D 2024 %F arxiv:561 %I Hamkor konferensiyalar %J Hamkor konferensiyalar; Vol. 1 No. 1 (2024): "Jahon navoiyshunosligi: kecha va bugun" XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA; 443-447 %K навоийшунослик; адабий алоқалар; қўлёзма нусхалари; тадқиқот; тасниф %T РОССИЯ НАВОИЙШУНОСЛИГИНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИ %U https://arxiv.academicsbook.com/id/eprint/561/ %X Бугун дунёнинг турли илм ва маърифат масканларида Алишер Навоий ижоди ва босиб ўтган ҳаёт йўлига бўлган қизиқиш, уларни тадқиқ этишга иштиёқ, шоир ижоди ва фаолияти инсониятга ва маърифатга хизмат қилишнинг ноёб намунаси сифатида дунё адабий ва маданий ҳаётида кенг тарғиб этилиб ўрганилмоқда. Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижодий мероси, маърифатпарварлик ҳамда давлатчилик фаолиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, мавжуд хорижий маълумотларни халқимизга етказиш мақсадида дунёдаги йирик кутубхоналар, адабиёт музейлари, илмий тадқиқот марказлари билан илмий ҳамкорликлар кундан кун ортиб бормоқда. Бу эса шоир ижодиёти дунё адабиётшунослигида қандай ракурсларда тадқиқ қилинаётганини кенгроқ билишга ва маҳаллий тадқиқотлар билан дунё миқёсида олиб борилаётган тадқиқотларни қиёслаш имконияти бердики, шубҳасиз, бу халқаро миқёсдаги илмий тадқиқотларни яратилиши, уларни янги сифат босқичига кўтаришга асос бўла олади. Ушбу мақолада бугунги кунда Россия кутубхона ва музейларида сақланаётган шоир ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ материаллар, олиб борилаётган тақиқотлар ҳақида сўз юритилади.