%K Алишер Навоий; асар; навоийшунослик; китоб; мақола; тил; тадқиқот %J Hamkor konferensiyalar; Vol. 1 No. 1 (2024): "Jahon navoiyshunosligi: kecha va bugun" XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA; 100-110 %T НАВОИЙ ИЖОДИЁТИНИНГ ТУРКИЯДА ЎРГАНИЛИШИГА ДОИР %I Hamkor konferensiyalar %A Нодирхон Ҳасан %X Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларининг ҳаёти, ижоди ва фикру қарашлари мавзусида Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам жуда кўплаб тадқиқотлар яратилган. Хусусан, улуғ мутафаккир адибнинг муборак номи ва асарлари туркий халқлар орасида жуда кенг танилган. Чунончи, қардош Туркияда Навоий мавзусида анчагина илмий ишлар амалга оширилган бўлиб, ушбу диёрда фаннинг навоийшунослик тармоғига асос солинган дейиш мумкин. Қолдики, буюк шоирнинг бетакрор илмий ва адабий мероси ўтмишда усмонли шоир ва адиблари тарафидан ўқиб-ўрганилгани каби бугун ҳам изчил равишда тадқиқ этилмоқда. Алишер Навоий мавзусида Туркияда амалга олиширилган илмий тадқиқот ишлари деганда, албатта, Ф.Купрули, А.Н.Тарлан, О.С.Левенд, А.Гўлпинорли, Ф.Кирзиўғли, А.Жаъфарўғли, К.Эраслон, У.Ф.Сертқоя каби қатор олимларнинг асарларини тилга олиш мумкин. Мақолада Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижоди ва таъсирлари мавзусида Туркияда олиб борилган тадқиқотларга мухтасар назар ташланади. %L arxiv523 %D 2024