%0 Journal Article %A Жумахўжа, Нусратулло %D 2024 %F arxiv:521 %I Hamkor konferensiyalar %J Hamkor konferensiyalar; Vol. 1 No. 1 (2024): "Jahon navoiyshunosligi: kecha va bugun" XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA; 80-93 %T “НАВОЙИ” ТАХАЛЛУСИ ИМЛОСИ ВА БАДИИЙ МАЪНО МИҚЁСЛАРИ %U https://arxiv.academicsbook.com/id/eprint/521/ %X Низомиддин Алишер тахаллусининг, аслида, “Навоий” эмас – “Навойи” ёзилиши тўғрисидаги муаммо энди кўтарилаётгани йўқ. Бу – исбот талаб қилмайдиган аён ҳақиқатлардан бири. “Навойи” ёзилиши тўғрилиги – жамоатчилик орасида, матбуот саҳифаларида ва яна айрим манбаларда тан олинган, ошкора эътироф этилган, амалда қўллаб келинган ҳақиқат. Масалан, ўзбек миллий уйғониш даври адабиётининг йирик намояндаси, буюк жадид Абдурауф Фитрат ўз асарларида тахаллусни аслидагидай қўллаган, асарларидаги тахаллус мустақиллик давридаги нашрларда ҳам аслича чоп этилди. Табиийки, бу улуғ олим онгли равишда шундай иш тутган. Жадидчилик солномаси бўлмиш бутун бошли “Аланга” журнали Навойи тахаллусини аслидагидай ёзган. Умуман, жадидлар даврида бу масалада кейинчалик оғиб кетиш ҳақида эҳтимол ҳам бўлмаган.