%K адабиёт; адабий муҳит; шеърият; шоир; тазкира; қасида; адабий- эстетик тафаккур; илмий таҳлил %J Hamkor konferensiyalar; Vol. 1 No. 1 (2024): "Jahon navoiyshunosligi: kecha va bugun" XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA; 18-31 %T АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ МИРЗО УЛУҒБЕК ДАВРИ АДАБИЁТИГА ДОИР ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАРИ %I Hamkor konferensiyalar %A Нурбой Жабборов %X Мақолада буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг Мирзо Улуғбек даври адабиётига доир қарашлари таҳлил этилган. Бу давр адабиётининг хос хусусиятлари, етакчи намояндалари адабий мероси, поэтик жанрлар ва образлар такомили масалаларини тадқиқ қилишда улуғ шоир “Мажолис ун-нафоис” асарининг асосий манба сифатидаги қиммати очиб берилган. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда ўзига хос ижодий анъаналарига эга адабий муҳит мавжуд бўлгани, бу ижодий муҳит намояндаларининг асарлари миллий бадиий-эстетик тафаккур ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилгани Алишер Навоийнинг улар ижодига берган баҳосидан келиб чиқиб тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, мақола муаллифи ўз қарашларини далиллаш учун Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши”), Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш- шуаро” асарларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланган. Ушбу манбалардаги маълумотлар Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасидаги қарашларни тўлдириши, янги факт ва далиллар билан бойитиши жиҳатидан қимматли экани илмий далилланган. Ўрни билан В.В.Бартольднинг “Улуғбек ва унинг замонаси”, Эргаш Рустамовнинг “XV аср биринчи ярми ўзбек шеърияти” монографияларидаги қарашлар таҳлилга тортилган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг “Фунун ул-балоға” асари билан боғлиқ таҳлилий фикрлар Мирзо Улуғбек даврида нафақат шеърият, балки адабий-назарий тафаккур ҳам ривожланганини кўрсатади. %L arxiv514 %D 2024