%0 Journal Article %A Nargizaxon Bahodirovna, Meliyeva %D 2025 %F arxiv:3460 %I Conferences %J Conferences; Vol. 1 No. 8 (2025): FILOLOGIK TADQIQOTLAR TARAQQIYOTI VA TAʼLIM MUAMMOLARI mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman ; 1005-1011 %K Синхрон таржима; стратегия; алоқанинг семантик-стилистик тузилиши; динамик; статистик; кутиш стратегияси; кетма-кет таржима %T СИНХРОН ТАРЖИМА: МАҚСАДГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ ВА ИШ УСЛУБЛАРИ %U https://arxiv.academicsbook.com/id/eprint/3460/ %X Синхрон таржиманинг (СТ) умумий таржимашунослик тизимидаги ўрни ва хусусиятлари жуда кенг ва синхронист таржимада чуқурроқ билим ва кўникма талаб қилинади. Синхрон таржимада бир вақтнинг ўзида оғзаки таржима турларининг, хусусанкетма-кет таржимадан семантаграфик таржима ва турли хил шакл ва уссуллардан фойдаланади. Шунингдек, таржима бу маданиятларни боғловчи ўзига хос кўприкдир. Хоҳ ёзма таржима бўлсин, хоҳ оғзаки таржима бари бир қайсидир маънода маданиятлар алмашинуви ва танишувини юзага келтиради. Ҳар бир тилда шу миллатнинг дунёқараши, руҳияти ва ўзлигиакс этади. Таржимани амалга оширишда таржимонга янада оғир вазифа юкланади. Бугунги кунда давлат раҳбарларининг учрашувларида, халқаро конференцияларда синхрон таржимадан кенг фойдаланилмоқда. Бу каби синхрон таржима жараёнларининг асосий мавзуси сиёсат, қўшни ва халқаро майдондаги сиёсий муҳит ҳақида бўлиши табиий ҳолдир.Сиёсий таржимани амалга оширишда тажрибали таржимон доимо нотиқ нутқидаги яширин икки тарафламаликни ҳисобга олади. Чунки бир давлат сиёсий контекстида позитив маъно англатган сўз иккинчи бир тилга синхрон таржима қилинаётганда негатив маъно касб этиши ҳолатлари кўп учрайди. “Сиёсат — бу санъат” деган гап бежиз айтилмаган. Негаки, сиёсатда турли хил сиёсий метафоралар, эвфемизмлар кўп қўлланилади. Шу сабабли синхрон таржимон таржима жараёнида бир томондан, амалий ва ёрдамчи моҳияти унга аниқ бўлган клиплар ҳамда анъанавий иборалар билан иш олиб боради. Иккинчи томондан эса сиёсатчи юбораётган хабар ва мазкур хабар, биринчи навбатда, ҳақиқатда кимга йўналтирилганини аниқ англаб олишзарурияти билан ишлайди. Сиёсий контекст ва дипломатик тилга хос нозикликлар борасидаги билимли таржимонхабарнинг барча урғу берилган қирраларини аниқ етказиб бериши ва зарур бўлса, матнга ана шу эмосионал-ифодали оҳангни киритишига имкон беради. Ушбу мақолада синхрон таржиманинг арабча–ўзбекча комбинациясида сиёсий лексиканинг берилиши, сиёсий мавзудаги синхрон таржима жараёнида давлат раҳбарлари ва арабча бирликлар давлатлатларида мансабдор шахсларга нисбатан ишлатиладиган арабча мурожаат бирликлари турли хил мисоллар ва далиллар орқали таҳлил қилинган.