<mods:mods version="3.3" xsi:schemaLocation="http://www.loc.gov/mods/v3 http://www.loc.gov/standards/mods/v3/mods-3-3.xsd" xmlns:mods="http://www.loc.gov/mods/v3" xmlns:xsi="http://www.w3.org/2001/XMLSchema-instance"><mods:titleInfo><mods:title>ЎЗБЕК ТИЛИ: МАДАНИЯТНИ ТУШУНИШ ОРҚАЛИ ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШ</mods:title></mods:titleInfo><mods:name type="personal"><mods:namePart type="given">Худайбергенова</mods:namePart><mods:namePart type="family">Зилола Нарбаевна</mods:namePart><mods:role><mods:roleTerm type="text">author</mods:roleTerm></mods:role></mods:name><mods:abstract>Маданиятлараро мулоқот — бу турли тиллар ва маданиятларга мансуб одамлар ўртасидаги оғзаки ва оғзаки бўлмаган мулоқот жараёнидир. Одамлар ўртасидаги мулоқотнинг энг муҳим жиҳати уларнинг бир-бирини тушуниш истагидир. Маданиятлараро мулоқотда иштирокчилар маданият, дунёқараш, миллий менталитет жиҳатидан "бегоналигини" тан олиши ва шунга қарамасдан, ўзаро тушунишга интилишлари керак. Мақолада ўзбек тилини чет тили сифатида ўзлаштириш жараёнида маданиятлараро мулоқотнинг аҳамияти маданиятнинг роли таҳлил қилинган. Чет эллик талабаларнинг ўзбек тилини мукаммал эгаллаши учун фақат тилни эмас, балки ўзбек маданиятини ҳам тушунишлари керак. &amp;nbsp;Маданият, тилнинг маъноси ва контекстига таъсир кўрсатади, шунинг учун талабалар ўзбек тилини ўрганиш жараёнида ўзбек халқининг тарихий, ижтимоий ва маданий контекстини инобатга олишлари зарур. Ўзбек маданиятининг хос хусусиятлари, қадриятлари, анъаналари ва дунёқарашлари талабаларга самарали мулоқот қилиш имконини беради. Тил ўқитувчиларининг масъулияти талабаларга маданиятларни таққослаш, миллий менталитетларни тушуниш ва маданий тўсиқларни енгишда ёрдам беришдан иборат. Мақоладаги хулосалар талабаларнинг ўзбек тилини чет тили сифатида ўргатиш жараёнида маданиятларнинг ўзаро таъсирини, маданиятлараро мулоқотда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган қобилиятларни ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. Буларнинг бари, ўз навбатида, ўзбек тилини ўрганиш жараёнини самарали ва мазмунли қилишга хизмат қилади.</mods:abstract><mods:originInfo><mods:dateIssued encoding="iso8601">2025-10-12</mods:dateIssued></mods:originInfo><mods:originInfo><mods:publisher>Conferences</mods:publisher></mods:originInfo><mods:genre>Article</mods:genre></mods:mods>