%0 Journal Article %A Ш.И.Аҳмедова %D 2024 %F arxiv:12849 %I “CENTER FOR ADVANCED STUDIES” LLC %J Konferensiyalar | Conferences; Vol. 1 No. 4 (2024): O‘ZBEK ADABIYOTSHUNOSLIGINING DOLZARB MASALALARI mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya; 481-491 %K Кўрфаз араб мамлакатлари; жадал ривожланиш; “ал-Байан” ( البيان) журнали; Қувайт ҳикоянавислиги; тараққиёт эволюцияси; ХХ аср иккинчи ярми; тадрижий ривож; реализм; сентиментализм; романтизм %T ҚУВАЙТ АДАБИЁТИДА РЕАЛИСТИК ҲИКОЯНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАКОМИЛИ %U https://arxiv.academicsbook.com/id/eprint/12849/ %X Араб адабиётининг янгиланиш даври, яъни анъанавий ўрта аср адабиётидан йироқлашиши ҳамда жаҳон адабиётининг ғоявий-бадиий тажрибасини ўзлаштириш жараёни XIX аср ўрталарида аввал Миср, Лубнон ва Сурияда, бир оз кейин Ироқ ва Мағриб араб мамлакатларида бошланди. Кўрфаз араб  мамлакатлари бу жараёнга анча кечроқ, Қувайт ва Баҳрайн ХХ аср иккинчи ярмидан, Қатар, БАА ва Уммон эса 70-йиллардан қўшилдилар. Маърифатчилик ҳаракати Қувайт ва Баҳрайнда анча суст ўтди, араб адабиётида асосий йўналиш маърифатпарварлик реализми, сентиментализм ва қисман романтизмнинг унсурлари билан уйғунлашиб кетган эди. Аммо иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Кўрфаз мамлакатларида рўй берган кескин ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кўп жиҳатдан маърифатпарварлик мафкурасини четга сурди ва бу ерда адабиёт ривожланишининг асосий тамойили ижтимоий-аҳлоқий тус олган реализм бўлиб қолади. Кўрфаз адабиётларида воқеликни ўзлаштиришнинг реалистик услубини тарқалишида маданий ривожланган араб мамлакатлари зиёлилари билан алоқаларнинг фаоллашуви ҳамда умумараб ахборот майдонининг, яъни нашрий матбуот, радио, телевидениянинг жадаллашган ривожи улкан роль ўйнади.